currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларТермиз эркин савдо зонасида 15 кунлик визасиз режим жорий этилади

Термиз эркин савдо зонасида 15 кунлик визасиз режим жорий этилади

Ўзбекистон

calendar

20.05.2024

eye

89

Термиз эркин савдо зонасида 15 кунлик визасиз режим жорий этилади

“Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларга оид президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, республикада ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол товарларининг экспорт бозорини диверсификация қилиш ва янги транспорт-логистика тизимини ташкил этишни жадаллаштириш назарда тутилган.

“Термиз халқаро савдо маркази” ҳудудида:

- тадбиркорлик субектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади;

- Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади;

- улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида, истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир вақтда АҚШ доллари, Россия рубли, евро, юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилади. Бунда қабул қилинган нақд хорижий валюта Марказда ташкил этилган тижорат банклари филиаллари орқали Марказда фаолият юритадиган юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилади;

- Марказ ҳудудида ташкил этиладиган замонавий тиббиёт клиникасида Афғонистон фуқароларига тиббий хизматлар кўрсатилади ҳамда ушбу клиникада даволаш имкони бўлмаган оғир турдаги касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудида жойлашган давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларида даволаниш учун тиббий кириш визалари олиш учун йўлланма берилади;

- Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар марказ ҳудудига шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида назорат-ўтказиш пунктларида белгиланган тартибда текширувдан ўтказилгандан сўнг киритилади ҳамда уларга марказ ҳудудида ташкил этилган барча хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилади ва бошқалар.

Марказ ҳудудида:

  • сотиб олинган товарлар бўйичаҚҚС суммаларини қайтариш (Tax Free) қоидалари қўлланмайди;
  • харид қилинган товарлар Ўзбекистон ҳудудига белгиланган тартибда божхона тўловлари тўлангандан сўнг олиб кирилади. Бунда божсиз олиб кириш нормальари татбиқ этилмайди;
  • жойлашган обектларни бошқариш, эксплуатация қилиш, ижарага бериш ва сотиш Termez International Trade Centre  МЧЖ томонидан амалга оширилади;
  • жамоат тартибини сақлаш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ва тергов тадбирларини ўтказиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳужжат билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, чегара ва божхона назоратидан ўтган ҳолда махсус йўлак орқали кириши (чиқиши) ҳамда 15 кун муддатгача марказ ҳудудидабўлиши тартиби жорий этилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 14 майдан кучга кирди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 360

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 567

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 664

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 389

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.