currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликлар“Тез ёрдам”нинг 3 ҳудудий филиалига 30 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

“Тез ёрдам”нинг 3 ҳудудий филиалига 30 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

Ўзбекистон

calendar

08.02.2024

eye

137

“Тез ёрдам”нинг 3 ҳудудий филиалига 30 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 30 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

Қайд этилишича, 2023 йил январь-февраль ойларида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки мамлакатда ишлаб чиқарилган 227 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиган.

Шунингдек, ўтган йил август ойида 50, сентябрь ойида 100, октябрь ойида 100, ноябрь ойида эса яна 108 дона ана шундай автоуловларнинг янги партияси эҳтиёжга қараб Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этилган.

2023 йил сўнгида “Jizzakh Auto” компанияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими учун мазкур русумдаги автомашиналарнинг навбатдаги 100 дона янги партияси тақдим этилган.

Бу галги 30 та автоулов Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади. Натижада тизимдаги бундай автотранспорт воситалари сони жами 800 дан ошади.

Режага кўра, жорий йил март ойигача яна 170 та “Volkswagen Caddy” русумидаги тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳудудларга топширилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 088

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 110

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 096

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 539

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.