currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларТиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби қандай?

Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби қандай?

Ўзбекистон

calendar

18.04.2023

eye

1 113

Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби қандай?

“Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида” ги Низомга мувофиқ тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

  1. Тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;
  2. Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;
  3. Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;
  4. тиббиёт муассасалари барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек моддий ёрдам пуллари.
Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади. Умумий 100 баллик рейтинг тизими асосида 75 баллдан 100 баллгача натижага эришган тиббиёт муассасаси ходимлари ойлик маошига қуйидаги тартибда қўшимча ойлик фоизли устамалар белгиланади: а) тиббиёт ходимларига:
  • 75 балдан 84 баллгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;
  • 85 балдан 94 баллгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида;
  • 95 балдан 100 баллгача ойлик маошининг 100 фоизгача миқдорида.
б) тиббиёт ходимларидан ташқари бошқа ходимлар учун:
  • 75 балдан 84 баллгача ойлик маошининг 25 фоизгача миқдорида;
  • 85 балдан 94 баллгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;
  • 95 балдан 100 баллгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида.
Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар учун 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар уларнинг биринчи уч йиллик меҳнат фаолияти учун ҳар ойда белгиланади:
  • биринчи йил учун - 1 миллион сўмдан;
  • иккинчи йил учун - 750 минг сўмдан;
  • учинчи йил учун - 500 минг сўмдан махсус ойлик устамалар белгиланади.
- Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар қуйидаги миқдорларда белгиланади ва тўлаб берилади. тиббиёт муассасасида шифо ўрни 5 тагачани ташкил қилганда - 10 фоиз; тиббиёт муассасасида шифо ўрни 5 тадан 10 тагача - 20 фоиз; тиббиёт муассасасида шифо ўрни 10 дан юқори ташкил қилганда - 30 фоиз. Тиббиёт муассасалари ходимларига касбий ва бошқа байрамларда бериладиган мукофот миқдори бир календарь йил мобайнида ҳар бир ходимга икки лавозим маошидан ошмаган ҳолда белгиланади. Тиббиёт муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатига кўра ёки тегишли тиббиёт муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан (яқин қариндошларнинг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, касал бўлиш, табиий офатлар оқибатларида) моддий ёрдам кўрсатилади, бунда юқоридаги моддий ёрдам миқдори ҳар бир тайинланган ҳолат учун ходимнинг бир лавозим маошидан ошмаслиги лозим.

Н.Ҳамроев,

Шофиркон тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсуьлти.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 466

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


8-август 2025, 06:28
1 130

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 113

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


28-июл 2025, 07:45
684

Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас

Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.