currencies image

12 874,86 UZS

18,11

usd

currencies image

13 525,04 UZS

16,45

eur

currencies image

123,06 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларТижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ҳуқуқ

calendar

16.12.2024

eye

52

Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун қандай  жавобгарлик белгиланган?

Тижоратда пора эвазига оғдириб олишда моддий қимматликларни бериш ҳам, мулкий хусусиятга эга хизматлар кўрсатиш ҳам ғайриқонуний хусусият касб этади.

Айбдор томонидан нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар берганлиги ёки уни мулкий манфаатдор этганлиги учун Жиноят кодексининг 192(9) -моддаси 1-қисми билан, шунингдек нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги учун Жиноят кодексининг 192(9) -моддаси 2-қисми билан ҳуқуқий баҳоланади.

Жиноят кодексининг 192(9)-моддасида тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жазоси ҳақида тўхталиб ўтилган. Унга кўра, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш:

- БҲМнинг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима;

- уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари;

- бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

- бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш;

- ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Бундан ташқари нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши:

- БҲМнинг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима;

- уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари;

- бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

- бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш;

- ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аҳмад Одилов,
"Адолат" миллий ҳуқуқий маркази 
масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 396

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


19-ноябр 2024, 12:35
2 086

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


18-ноябр 2024, 05:34
2 023

Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.


4-декабр 2024, 10:53
2 019

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.