currencies image

12 676,11 UZS

18,86

usd

currencies image

14 975,56 UZS

97,06

eur

currencies image

161,56 UZS

0,04

ru



АсосийЯнгиликларТижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ҳуқуқ

calendar

30.12.2024

eye

279

Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун қандай  жавобгарлик белгиланган?

Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда тадбиркорларга ҳукумат томонидан кўплаб имтиёзлар бериб келинмоқда. Яратилган енгилликларга қарамай тижорат ишларида ноқонуний ҳаракатлар учраб турибди.

Бу каби қилмишлар учун Жиноят кодексининг 192(9)-моддасида тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жазоси ҳақида тўхталиб ўтилган. Унга кўра, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш:

- БҲМнинг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима;

- уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари;

- бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

- бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш;

- ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Бундан ташқари нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши:

- БҲМнинг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима;

- уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари;

- бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

- бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш;

- ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Улашиш: