currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларТўқаев Қозоғистон гербини ўзгартиришни таклиф қилди

Тўқаев Қозоғистон гербини ўзгартиришни таклиф қилди

#NoComment

calendar

16.03.2024

eye

226

Тўқаев Қозоғистон гербини ўзгартиришни таклиф қилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмард Тўқаев мамлакат гербини ўзгартиришни таклиф қилди . Унинг сўзларига кўра, ҳозирги гербни идрок этиш жуда қийин ва унда  “эклектизм ва совет даври белгилари мавжуд”.

“Муҳокамалар чоғида бир қатор экспертлар, жамоатчилик фаоллари давлат рамзларининг бутун тизимини модернизация қилиш зарурлиги ҳақида гапирди. Ўйлайманки, кўк байроғимиз стилистик жиҳатдан бенуқсон, энг муҳими, мамлакатимизнинг ўзига хослиги ва идеалларини яққол акс эттиради”, — деди президент Атираудаги Миллий қурултойда.

Тўқаевнинг сўзларига кўра, худди шу фикрлар Қозоғистон мадҳиясига ҳам тегишли.

“Юртдошларининг турли ютуқлари туфайли унинг оҳанги бутун дунёда янгради. Оила ва дўстлар ўртасида Янги йилни мадҳиянинг ҳаяжонли садолари остида нишонлаш яхши анъанага айланган. Бошқача айтганда, мадҳиянинг сўзлари ва мусиқаси фуқароларимиз қалбида муҳим ўрин тутади”, деди у.

Шундан сўнг президент янги давлат гербининг энг яхши эскизини яратиш учун очиқ танлов эълон қилишни таклиф қилди.

“Мутахассислар ва манфаатдор фуқаролар, жумладан, ёшларнинг Қозоғистон гербини идрок этиши жуда қийин, унда эклектизм ва совет даври белгилари борлиги ҳақидаги асосли далилларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Агар умумий келишув бўлса, барча жиҳатларни моҳиятан кўриб чиқадиган ва жамоатчилик муҳокамасини ўтказадиган махсус комиссия тузиш мумкин бўларди”, деди Тўқаев.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 218

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 371

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 123

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.