Ўзбекистон
08.10.2023
1 360

“Тошкент” аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш ишлари бошланди. B1-B5 ва B11-B17 самолёт турар жойларини, шунингдек, RD-B юриш йўлини капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Капитал таъмирлаш доирасида сунъий қоплама мустаҳкамланади. “Бу жойда охирги марта таъмирлаш ишлари 2000 йилларда амалга оширилган. Фойдаланиш муддати узоқ бўлганлиги сабабли таъмирлашни талаб қилувчи нуқсонли жойлар шаклланган”, — дея изоҳ берилди “Узбекистан Аирпортс”нинг парвозларга аеродромда техник таъминот кўрсатиш бўлимида. Таъмирланаётган асфалт ва бетон аралашмасининг умумий майдони 92 минг квадрат метрни ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Тошкент аэропортининг иккинчи учиш-қўниш йўлаги тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Тошкентдан Термизга учаётган самолёт фавқулодда бошқа аэропортга қўнди
Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
Озарбайжонда қийин аҳволда қолиб кетган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
У маблағсиз қолиб кетиб, бир неча кунни аэропортда ўтказган.
Қўқонда янги аэропорт очилди
Яқин кунларда Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Ҳиндистондан Тошкентга учган самолёт Афғонистонда қулаб тушди
Самолёт Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (ёқилғи қуйиш) – Жуковский (Москва) йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган бўлган.