currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликлар“Тошкент–Андижон” пуллик йўли қурилиши 4,65 млрд долларга баҳоланди

“Тошкент–Андижон” пуллик йўли қурилиши 4,65 млрд долларга баҳоланди

Ўзбекистон

calendar

04.05.2024

eye

87

“Тошкент–Андижон” пуллик йўли қурилиши 4,65 млрд долларга баҳоланди

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев “Тошкент–Андижон” пулли йўлини яратиш ишлари якунига етиб қолганини маълум қилди.

“Июнь ойи охиригача биз техник-иқтисодий ишларни тугатамиз. Янги пулли йўл Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилади”, дейди Жасурбек Чориев.

Шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари узоқ йиллардан бери асосий мақсадлардан бирига айланган трансафғон темирйўли ҳақида ҳам маълумот берган. Лойиҳа учта давлатни бир-бирига боғлашга ёрдам беради — Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон. Темирйўл Евросиё транспорт йўлагини яратишда муҳим роль ўйнайди. Натижада Марказий Осиё мамлакатлари Ҳинд океани портига чиқиш имконига эга бўлади. Темирйўл товарлар етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунгача қисқартиради. Товарларни етказиб бериш нархи эса камида 40 фоизга пасаяди. Лойиҳа 2027 йил охиригача якунланиши кутилмоқда.

Яна бир лойиҳа Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишидир. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ривожланишида катта роль ўйновчи темирйўл бўлади. Лойиҳанинг асосий келишувлари аллақачон ҳал қилинган бўлиб, унинг қиймати тахминан 5,1 миллиард долларни ташкил қилса, узунлиги ҳозиргача 454 км бўлиши кутилмоқда

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 439

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 007

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 592

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 756

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.