currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларТошкент давлат техника университетининг дипломи бутун дунёда тан олинадиган бўлди

Тошкент давлат техника университетининг дипломи бутун дунёда тан олинадиган бўлди

Ўзбекистон

calendar

29.03.2024

eye

155

Тошкент давлат техника университетининг дипломи бутун дунёда тан олинадиган бўлди

Тошкент давлат техника университетининг дипломи бутун дунёда тан олинади, де хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 2-6 октябрь кунлари Тошкент давлат техника университетида таълим сифатининг жаҳон стандартлари ва мезонларига мувофиқлиги Германиянинг ASAIN ташкилоти томонидан баҳоланган.

Баҳолаш натижасига кўра, университетнинг 60710600—Электр энергетикаси (электр таъминоти), 60712100—Металлургия бакалавриатура таълим йўналишлари, 70710601—Электр таъминоти (саноат корхоналари ва шаҳарлар) ҳамда 70712101—Металлургия (металл турлари бўйича) магистратура мутахассисликлари 5 йил муддатга халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтказилган.

Таъкидланишича, халқаро аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома таълим ва хизматларнинг сифати, уларнинг халқаро талабларга мувофиқлиги кафолатларини тасдиқлайди ва ушбу дастурлар бўйича олий таълим тўғрисидаги диплом бутун дунёда тан олинади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 166

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 279

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 114

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 552

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.