currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкент давлат юридик университети халқаро рейтингда “ТОП-100”дан жой эгаллади

Тошкент давлат юридик университети халқаро рейтингда “ТОП-100”дан жой эгаллади

Ўзбекистон

calendar

17.07.2023

eye

1 457

Тошкент давлат юридик университети халқаро рейтингда “ТОП-100”дан жой эгаллади

“World’s Universities with Real Impact” халқаро рейтингининг ТОП-100 рўйхатидан Тошкент давлат юридик университети ҳам жой эгаллади.

Эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра, ТДЮУ талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва очиқлиги йўналиши бўйича 51-ўринни, глобал умумий рейтингда эса 101-ўринни эгаллаган. “World’s Universities with Real Impact” халқаро рейтинги Америка, Осиё, Европа ва Африка давлатларининг энг нуфузли университетлари томонидан ташкил этилган глобал рейтинг ҳисобланади. Мазкур рейтинг университетларни бешта йўналиш– саноат дастурлари, янги стартап дастурлари ва тадбиркорлик, ахлоқий қадриятлар, талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва фаоллиги, инқирозни бошқариш, тўртинчи саноат инқилоби бўйича энг яхши инновацион лойиҳалар орқали баҳолайди. 2023 йилда рейтингда 800 дан ортиқ инновацион лойиҳа кўриб чиқилди. Маълумот учун, “World’s Universities with Real Impact”нинг 2023 йилги рейтингида энг юқори поғоналарни Минерва университети (АҚШ), Аризона давлат университети (АҚШ), Массачусетс технология институти (АҚШ) ва Стэнфорд университети (АҚШ) эгаллаган.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 503

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 452

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 125

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


19-март 2026, 09:52
696

Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?

Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.

Мавзуга доир янгиликлар: