currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларТошкент кўчаларида робот-инспектор пайдо бўлди

Тошкент кўчаларида робот-инспектор пайдо бўлди

Ўзбекистон

calendar

06.05.2024

eye

55

Тошкент кўчаларида робот-инспектор пайдо бўлди

Тест режимида ишга туширилган робот ҳуқуқбузарликларни камерага ёзиб олади ва маълумотларни профилактика инспекторига юборади.  ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, ушбу роботнинг асосий мақсади аҳоли турар жойларида профилактика инспектори ёрдамчиси бўлиб хизмат қилишдир.

Қайд этилишича, робот шаҳар ва қишлоқларда ҳуқуқбузарликларнинг самарали олдини олишга ҳисса қўшади, ҳуқуқбузарликларни камерага ёзиб олади ҳамда профилактика инспектори планшетига фото ва видео маълумотларни жўнатади.

Робот GPS ёрдамида бошқарилади, 180 ва 360 даража айланадиган юқори аниқликдаги камералар ва ёзиб олиш функцияси билан жиҳозланган. Маёқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган.

“Робот ҳар қандай об-ҳавода барқарор ҳаракатлана олади ва ўзига юкланган вазифаларни бажара олади. Ҳозирда у синов босқичида”, — дейилади хабарда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 927

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 158

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 005

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: