Ўзбекистон
04.10.2023
1 830

Бугун соат тахминан 07:55 лар атрофида Тошкент метросининг Чилонзор йўналиши “Чинор” бекатида поезд тўхтамай ҳаракатланди. Маълум бўлишича, поезд тормози ишламай қолган. “Тошкент метрополитени” ДУКнинг муносабат билдиришича, 14-сонли ҳаракат таркибининг тормоз тизимида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби белгиланган вақтда ҳаракатлана олмаган. Тормози ишламай қолган поезд белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслиги учун ортидаги йўловчиларсиз бўлган поезд орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширувга олиб борилган. Ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.