Ўзбекистон
27.09.2023
1 854

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Мухаммадиев Нўъмон Усмонович Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Тайинловга қадар Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Маълумот учун, Нўъмон Мухаммадиев 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У ўз фаолиятини 2004 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.