currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларТошкент талабалари ўртасида Students cup мусобақаси ўтказилади — ПФЛ

Тошкент талабалари ўртасида Students cup мусобақаси ўтказилади — ПФЛ

Ўзбекистон

calendar

04.04.2024

eye

347

Тошкент талабалари ўртасида Students cup мусобақаси ўтказилади — ПФЛ© Фото: UzPFL

2022 йилда илк бор ташкил этилган мини-футбол мусобақаси талаба ёшлар томонидан илиқ қарши олиниб, ҳар бир учрашув ўзига хос байрамга айланиб кетганди. Орадан икки йил ўтиб Cоcа-cола мазкур лойиҳани тиклашга қарор қилди.

Students cup Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва Workout спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5282-сон қарори ҳамда 2023 йил 7 апрелдаги «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 115-сонли қарорига асосан ҳаваскорлар футболини оммавийлаштириш, ёшларнинг футболга қизиқишини ошириш, тарғибот ишларини янада кучайтириш, уларнинг футбол билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратиш, олий таълим муассасалари талабаларини мини футбол мусобақасига жалб қилиш мақсадида ташкил этилади.

Лига томонидан илгари сурилган ташаббус Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан тўла қўллаб-қувватланди.

Айни вақтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси олий таълим муассасалари ўртасида III босқичли Талабалар лигаси мусобақасини ўтказиб келмоқда. Students cup Талабалар лигаси каби даврий мусобақа ҳисобланмайди. У кубок шаклида ўтказилади ва бир неча кун ичида ғолиб жамоа аниқланади.

Лига Coca-cola билан ҳамкорликда бошқа лойиҳаларни ҳам амалга ошираётганидан келиб чиқиб, Students cup пойтахт ва Тошкент вилояти олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилади.

Бугун, 4 апрель санасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари иштирокида Students cup мусобақасини ташкил этиш юзасидан учрашув бўлиб ўтади. Мусобақа билан боғлиқ тафсилотлар Лига саҳифаларида ёритиб борилади.

Мусобақада иштирок этишни мақсад қилган жамоа олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланган талабномани Ташкилий қўмитага (info@pfl.uz) тақдим этиши лозим.

Талабноманинг намунавий шакли ҳамда мусобақа Низоми Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 096

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 126

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 100

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 540

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.