currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларТошкент вилоятида инспекторлар браконерлар ҳужумига учради

Тошкент вилоятида инспекторлар браконерлар ҳужумига учради

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

111

Тошкент вилоятида инспекторлар браконерлар ҳужумига учради

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси инспекторлари томонидан Сирдарё дарёсининг ўнг қирғоғида назорат тадбирлари ўтказилди. Шундай тадбирлардан бирида инспекторлар браконерлар ҳужумига учради.

Маълум бўлишича, рейд давомида Сирдарё дарёсининг Оққўрғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида инспекторлар номаълум фуқаролар томонидан тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ ёрдамида балиқ овланаётгани ҳолатига дуч келишади. Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси бошлиғи Д. Зоҳидов ва бош давлат инспектори Т. Бўриев ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйиш мақсадида ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Аммо шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборишади.

Шунингдек, браконерлар инспекторларни сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни билган инспекторлар эса дарёни қирғоғига сузиб чиқишади. Буни кўрган ҳуқуқбузарлар инспекторларни ҳақоратлаб, ов қуролларини олиб, қочиб кетишади.

Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш ҳамда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБга юборилди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 986

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 714

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 026

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 505

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: