Ўзбекистон
24.10.2023
1 447

Тошкент вилоятида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станциясидаги (“Дендропарк”) ер майдонларида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳудудида ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи Бош прокуратура томонидан Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа мутасадди давлат идоралари ҳамкорлигида ўрганилган. Ўрганиш натижасида Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станциясидаги (“Дендропарк”) ер майдонларида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 198 (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши очилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Президент маслаҳатчиси бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида дарахт кўчатлари экилди
“Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди.
Тошкентда катта чинорлар кесиб ташланди
Ижтимоий тармоқдарда тарқалган, дарахтларнинг таг-туги билан кесилгани акс этган видео юзазидан расмий ахборот берилди.
9 ой ичида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган – Бош прокуратура
Шунингдек, 714 туп қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.
Чилонзорда қуриб қолган дарахтларнинг кесилиши ортидан дарахтларнинг қуритилиши бўйича тугатилган жиноят иши қайта тикланди
28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти 2021 йили дарахт илдизлари плёнка билан ёпиб ташланиши сабабли қуриб қолган. Оқибатда улар кесиб ташланган.