currencies image

12 927,17 UZS

36,74

usd

currencies image

14 717,58 UZS

3,29

eur

currencies image

155,73 UZS

0,31

ru



АсосийЯнгиликларТошкент зилзиласи – миллий бирдамлик нуқтаси

Тошкент зилзиласи – миллий бирдамлик нуқтаси

Life Style

calendar

26.04.2024

eye

238

Тошкент зилзиласи – миллий бирдамлик нуқтаси

1966 йил 26 апрель… Соат 5:23… Тошкентда зилзила...

Зилзила 8 баллдан ортиқ, чекка жойларда эса 6 баллни ташкил этди.

Шаҳар тўлиқ вайрон бўлмади. Бироқ кучли зарбадан уйлар қийшайиб ва деворлари ёрилиб кетди. Ўнлаб жамоат бинолари қулаб тушди.

Хусусан:

2 млн кв метрдан зиёд тураржой,

236 та маъмурий бино,

700 та савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари

180 та ўқув юрти,

8 минг ўринли мактаблар,

36 та маданий-маиший муассаса,

185 та тиббиёт ва 245 та саноат корхонаси бинолари зарар кўрди.

8 киши ҳалок бўлди, 200 киши жароҳатланди, 300 мингдан ортиқ инсон уйсиз қолди.

Тошкентга палаткалар, дори-дармонлар, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, техника етказилди.

Вайрон бўлган шаҳарни қайта қуриш, аҳолини турар жойлар билан таъминлашга атиги 7 ой вақт кетди.

15 мингдан ортиқ савдо палаткалари ўрнатилди, 600 га яқин вақтинчалик магазинлар ва оммавий овқатланиш жойлари очилди.

Шу йил қиш бошлангунича 300 мингдан ортиқ тошкентликлар учун уй-жой барпо этилди. 1968 йилга келиб Тошкент деярли қайта қурилиб битказилди.

1976 йил фожианинг 10 йиллиги муносабати билан «Жасорат» монументи ўрнатилди.

Бу ҳақиқий бирдамлик ғалабаси, миллий жасорат ва қаҳрамонлик бўлди.

ВИДЕОНИ БУ ЕРДА ТОМОША ҚИЛИНГ

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 486

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 282

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 176

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
956

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.