currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда 200 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкентда 200 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ҳуқуқ

calendar

15.03.2025

eye

404

Тошкентда 200 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Пойтахтда 200 мингдан ортиқ пулли автотураргоҳлар ташкил этилиши кутилмоқда. Биринчи босқичда йўл бўйидаги автотураргоҳлар учун 13−14 минг ўринга мўлжалланган 86 та участкани фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ҳокимлик бу орқали тирбандликларни камайтириш ва ҳаракат тезлигини оширишни кутмоқда.

Тарифлар 4 та зонага бўлинади — соатига 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача. Пойтахт ҳокимлиги кўп қаватли ва йўл бўйидаги автотураргоҳлар учун жойларни ўрганмоқда.

Тошкент шаҳрида 200 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда 12-март куни пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда “Тошкент Инвест” компанияси раисининг рақамли трансформация ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари Александр Гурко маълум қилди.

Биринчи босқичда йўл бўйидаги автотураргоҳлар учун 13−14 минг ўринга мўлжалланган 86 та участкани фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Хусусан, биринчи пуллик автотураргоҳлар синов тариқасида март ойида — эҳтимол, Миробод ва Яккасарой туманларининг айрим кўчаларида ишга туширилади. Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб пуллик автотураргоҳлар оммавий равишда жорий этилиши кутилмоқда.

Гурко Тошкент шаҳар ягона паркинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича тендердағолиб чиққан “Streetpark Systems” компанияси ҳозирда мобил илова яратиш устида иш олиб бораётганини таъкидлади. У орқали ҳайдовчилар пойтахтдаги автотураргоҳлар учун тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Унинг сўзларига кўра, пуллик автотураргоҳлар тўртта тариф зонасига бўлинган: соатига 5, 8, 10 ва 12 минг сўм. Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилгандан сўнг энг юқори тариф 30 минг сўм этиб белгиланди.

Пуллик тўхташ жойларини жорий этиш орқали ҳокимлик тирбандликларни камайтириш ва ҳаракат тезлигини оширишни кутмоқда. Масалан, Саид Барака кўчасининг бир қисмида 250 та автотураргоҳ ташкил этилмоқда.

Натижада тартибга солинган автотураргоҳ тирбандликни 18% га камайтириши, ўртача ҳаракат тезлигини 14% га ошириши (37 км/соатдан 42 км/соатгача) ва коммунал хизматлар учун қулай шароит яратиши прогноз қилинмоқда. Худди шундай ҳисоб-китоб Тўйтепа кўчасининг 65 ўринли қисми учун ҳам ўтказилди: тирбандликлар 20% га камаяди, ўртача ҳаракат тезлиги эса 15% га — соатига 35 км.дан 40 км.гача ошади.

Автотураргоҳ учун тўловларни назорат қилиш махсус планшетлар ва автомобиллар билан жойларда текширувчи видеокузатув камералари ёрдамида амалга оширилади. Тўлов қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик фақат 2026-йилдан бошлаб жорий этилиши мумкин.

Бундан ташқари, Александр Гурко Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳларни ташкил этиш учун жойлар ўрганилишини, улар одамлар гавжум нуқталар, жумладан, бозорлар яқинида қурилишини таъкидлади. Шунингдек, автотранспорт йўлларига яқин жойда жойлашган автотураргоҳларни ташкил этиш имконияти ўрганилмоқда. Бу ишларни 3 ойда якунлаб, натижалари бўйича тақдимот қилиш режалаштирилган.

2024йилнинг март ойида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Сергели тумани ва Чорсу бозори яқинида кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши режалаштирилаётганини маълум қилганди. Тошкент шаҳрида 4 та автотураргоҳ қуриш лойиҳаси давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.

 

Улашиш:

Бошқалар

10-октябр 2025, 04:44
592

Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.


9-октябр 2025, 04:13
470

Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби

Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.


21-октябр 2025, 11:03
468

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
459

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.