Ўзбекистон
18.09.2024
81
Самарқандда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг Globogate Concept AG коньсерни ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати xабар бермоқда.
Шу вақтгача Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимиз ушбу давлатга боргач, 6-8 ой вақтини мослашиш учун сарфлаган. Янги лойиҳага кўра бундай бўлмайди. Ўзбекистоннинг ўзида касб ва тилга мақсадли ўқитилади.
“Даволаш бўйича Европадаги иккинчи йирик Университет клиникаси Аахен билан биргаликда Тошкентдаги Абу Али Ибн Сино номидаги 1 Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил қилинади. Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Муҳими, улар диплом олиш билан бир қаторда Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади”, – деди Globogate Concept AG консерни бош директори Санг Ву Пай.
Шартномада фуқароларимизнинг ҳуқуқлари икки давлат қонунлари билан ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.