Ўзбекистон
27.10.2023
1 213

Пойтахт ҳокимлиги тирбандликлар ва аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган йўл таъмирлаш ишлари қачон якунланишини маълум қилди. Қайд этилишича, айни кунларда Бобур ва Нукус кўчаларида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар доирасида асфальт қопламасини янги технологиялар асосида янгилаш, янги йўл усти белгиларини чизиш, ҳудудга қўшимча дарахт ва буталар экилиши кўзда тутилган. Бўлиб ўтаётган кенг кўламли йўл таъмирлаш ишлари аҳоли норозилигига, тирбандликларга сабаб бўлди. Шу билан бирга, ёғингарчиликлар сабабли ҳамда кундузги тирбандликларни бироз камайтириш мақсадида ишлар асосан тунги соатларда амалга оширилмоқда. Маълум қилинишича, мазкур жараён ҳокимликнинг қатъий назоратида ва ишлар якунланиши 2–3 ноябрь кунларига режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.