currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда квартира ижарага олиш энг мақбул нархда бўлган ҳудудлар қайсилиги айтилди

Тошкентда квартира ижарага олиш энг мақбул нархда бўлган ҳудудлар қайсилиги айтилди

Ўзбекистон

calendar

12.09.2023

eye

1 348

Тошкентда квартира ижарага олиш энг мақбул нархда бўлган ҳудудлар қайсилиги айтилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг навбатдаги шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Келтирилишича, август ойида кўчмас мулк савдоси 12,8 фоизга ўсди, рўйхатга олинган олди-сотди битимлари сони 28 мингтани ташкил этди. Бу бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан деярли 3 мингтага кўп. Сўнгги икки ой ичида пойтахт уй-жой бозорида фаоллик нисбатан паст бўлсада ўсаётганини кўриш мумкин. Шундай қилиб, август ойида савдо ҳажми 10 фоизга ошди ва 7,5 минг хонадонни ташкил этди. Пойтахтда квартирани ижарага олиш Учтепа (7,1 долл.), Сергели (6,7 долл) ва Бектемир (5,6 долл) туманларида энг мақбул нарх бўлиб қолмоқда. Иккиламчи кўчмас мулк бозорида биринчи марта йил бошида квартиралар нархининг пасайиши кузатилган. Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 2,3 фоизга ошган. Йил бошидан бери ижаранинг ўртача нархи деярли 13,1 фоизга камайди. Август ойида уй-жойларнинг квадрат метри учун ўртача нарх 0,7 фоизга пасайган бўлса, ўтган йилга нисбатан иккиламчи уй-жойлар нархи 22 фоизга ошган. Ўтган йилнинг август ойига нисбатан Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 31,6 фоизга ошган.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 865

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 295

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
824

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


14-июл 2026, 05:36
669

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: