Ўзбекистон
07.08.2023
1 373

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “C.Б.” МЧЖ раҳбари М.Н. ва бошқалар 14 нафар фуқарога Тошкент шаҳри ва вилоятидан кредитга уй олиб беришни ваъда қилиб, сохта шартномалар тузиш орқали уларнинг 1,9 млрд сўм ва 18 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Мавзуга доир: Уй олишда алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак? (видео)
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Иккита ҳудудда жами салкам $ 5 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди
Фирибгарлардан бири нодавлат ОТМ, бошқа бири эса ЎзДЖТСУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Иккита ҳудудда жами 26 минг “кўки” эвазига АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди
Фирибгарлар одамларни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Америкага ишга юборишини айтиб, келишилган сумманинг бир қисмини олдиндан олган.
Тошкентда АҚШга ишга юбораман деб 3 кишини $ 46 мингга чув туширган шахс ушланди
Фирибгар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали АҚШга ишга юборишини айтган.
Сурхондарёда фуқарони $12 минг эвазига Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Қўлга олинган шахс аввал ҳам ишга юбориш эвазига 2 кишидан 4 800 АҚШ доллари ва 88 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.