Ҳуқуқ
28.09.2026
363

2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақи картадан тўлов учун 1 минг 700 сўмдан 2 минг 500 сўмга (47 фоиз) оширилади. Бу бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг қарори эълон қилинди.
Нақд пулдаги тўлов учун эса чипта қиймати оширилмайди, яъни амалдаги 3 минг сўмлигича қолади.
Қарорга кўра, транспорт картасидан фойдаланадиганлар учун имтиёзли ва бепул тарифлар амал қилади. Масалан, йўловчи АТТО картасидан автобусга тўлов қилиб, бир соат ичида бир йўналишдан бошқасига ўтса, иккинчи тўлов 1500 сўм бўлади (ҳозир 700 сўм). Бир соат давомида учинчи ва тўртинчи автобусда ҳаракатланиш эса бепул.
Бир соатлик тарифда метродан фақат бир марта фойдаланишга рухсат этилади. Иккинчи марта метродан фойдаланганда 60 дақиқалик ҳисоб даври янгидан бошланади.
Кенгаш қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг тарифларини ҳам белгилаган. Унга кўра, автобусда ҳаракатланиш учун бир кунлик карта нархи 11 минг 500 сўм, 30 кунлик қиймат 250 минг сўм. Метрода кунлик тариф 13 минг 500 сўм, ойлик нарх 345 минг сўмни ташкил этади.
Қарорда ўқувчилар, талабалар, нафақахўрлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун транспорт карталарининг тариф режаларини харид қилишда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши белгиланган.
Жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар учун амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.