currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда трамвай линиясини қуриш бўйича TIA ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда

Тошкентда трамвай линиясини қуриш бўйича TIA ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда

Life Style

calendar

11.01.2025

eye

657

Тошкентда трамвай линиясини қуриш бўйича TIA ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда

Бундан ташқари, пойтахт жамоат транспорти учун 200 та электробус ҳамда қувватлаш ускуналари олиб келинади.

Аввалроқ 2025 йил учун давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳужжат билан мамлакатда жамоат транспортининг экологик тоза ёқилғига ўтказилишини тезлаштириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида трамвай линиясини қуриш лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ни ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025-йилнинг сентябригача амалга оширилиши керак.

Бундан ташқари, жорий йилда пойтахт жамоат транспорти учун 200та электробус ҳамда улар учун қувватлаш ускуналари олиб келинади.

Нукус ва Наманган шаҳарларининг ҳар бирига 50тадан, Самарқанд шаҳрига эса 250та электробус олиб келиш, қувватлаш ускуналарини харид қилишни назарда тутувчи лойиҳаларнинг TIA ни ишлаб чиқиш белгиланмоқда. Лойиҳа жорий йилнинг августигача тайёрланади.

Шунингдек, ноябргача “Урганч-Хива” йўналишига янги 10та троллейбусларни харид қилиш чоралари кўрилади.

Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракати 2016 йил май ойи бошида тўхтатилган. Бу мавзу шу кунгача муҳокама қилиниб келинмоқда. 2022 йил бошида президент пойтахтга трамвайни қайтариш режаларини маълум қилди. 

Ўша йилнинг ноябрида эса Франциянинг “Alstom” компанияси Тошкентда трамвай йўлларини қуриши маълум бўлди. Лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланган бўлиб, линиялардан бири “Дўстлик” метро бекатидан бошланиб, “Янги Ўзбекистон” кўчаси бўйлаб ўтиши мумкин эди.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 394

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 119

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
903

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
882

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.