currencies image

12 357,09 UZS

56,70

usd

currencies image

14 330,52 UZS

137,75

eur

currencies image

153,49 UZS

1,37

ru



АсосийЯнгиликларТошкентдаги бозорлар кўчириляпти

Тошкентдаги бозорлар кўчириляпти

Ўзбекистон

calendar

05.01.2024

eye

608

Тошкентдаги бозорлар кўчириляпти

Тошкент шаҳрида озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида, бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ишларнинг биринчи босқичида, пойтахтнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий  етказиб берувчиси бўлган Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида реконструкция ишлари бошланади.

Бозорга олиб келинаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилаётгани ҳамда бозор ҳудудига кунига 600 дан ортиқ юк машиналари кириб-чиқиши автомобил йўлларининг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда.

Реконструкция даврида тадбиркорлар ўз фаолиятини “Food City”, “Tashkent Index” ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириши таклиф қилинган.

Бунда, тадбиркорлар мулкларини кўчириш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар (транспорт, юклаш, тушириш ва бошқалар) бепул амалга оширилади ҳамда савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ой муддатга озод қилинади.

Шунингдек, “Қўйлиқ” массивидан бозор ҳудудигача йўл кира ҳақи олинмайдиган 10 та автобус йўналишга қўйилиб,  жамоат транспорти учун шоҳ бекат ташкил қилинди ва шаҳарнинг барча йўналишларга чиқиш имкони бўлади.

Бозорда фаолият юритаётган 144 нафар ишчи-ходимларни “Food city” ва “Tashkent Index” савдо мажмуаларида иш билан таъминланади.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 483

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


8-август 2025, 06:28
1 158

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 142

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


28-июл 2025, 07:45
710

Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас

Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.