Ўзбекистон
06.04.2024
1 349

Айни пайтда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида терминал ҳудудида бир қатор чекловлар жорий этилган, деб хабар бермоқда “Uzbekistan Airports”.
Автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакда йўловчиларни тушириш 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Узоқроқ вақт тўхташ лозим бўлса, автотураргоҳган фойдаланиш керак.
Шунингдек, реконструкция ишлари муносабати билан кузатувчиларнинг Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кириши вақтинча чекланган. Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга терминал ичига киришга рухсат этилади. Ушбу шахслар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари лозим.
Асосий учиб кетиш терминали олдидаги биринчи қават қурилишини ўз ичига олган босқич 2024 йил июнь ойида якунланиши режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.
Тошкент шаҳрида юк машиналари ҳаракати тўлиқ бир суткага чекланади
Тошкентда Рамазон ҳайити муносабати билан юк машиналари ҳаракати бир суткага тўлиқ чекланади.
Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик либераллаштирилди
Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини илк борсодир этган шахслар учун жиноий жавобгарлик эмас, балки маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Тошкент аэропортида меҳмонхона очилди
Пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминалида меҳмонхона расман ўз фаолиятини бошлади.
Бухоро аэропорти фаолияти чекланди
Икки рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилган.