Ўзбекистон
20.07.2023
1 209

Тошкент шаҳар ФВБ ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Миробод туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар бўйича расмий маълумот берди. Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 19 июль куни соат 23:52 да Миробод тумани “Заминобод” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин бўлаётгани бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув техникалари зудлик билан этиб бориб, ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 100-150 кв.м уйнинг том ва ички қисми ёниб зарарланган. Маълум қилинишича, ҳодисадан жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Қашқадарёдаги бозорда ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида 3 та хўжалик моллари савдо дўконларининг 36 метр квадрат майдонда ички ва том қисми ёниб кетган.
Тошкентдаги “дом”да содир бўлган ёнғин оқибатида 20 нафар киши эвакуация қилинди
Хавфни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.
Намангандаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди
Ҳодиса оқибатида 34 та очиқ расталар ҳамда 5 та ёпиқ дўконларнинг 250 кв.метр жойи, дўкон ички қисмида бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб кетган.
Тошкентдаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида 2-қаватнинг тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган.