currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларТошкентдаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон

calendar

02.08.2023

eye

1 222

Тошкентдаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 2 август куни соат 11:43 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Истиқлол кўчасида жойлашган 50-сонли мактабнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:49 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:52 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида 2-қаватнинг тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: