currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларТовар белгилари бўйича Сингапур шартномаси аҳамияти қандай?

Товар белгилари бўйича Сингапур шартномаси аҳамияти қандай?

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

154

Товар белгилари бўйича Сингапур шартномаси аҳамияти қандай?

Жорий йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов лойиҳа юзасидан маъруза қилди.

Таъкидлангандек, мазкур шартнома ратификация қилиниши билан товар белгиларига оид мавжуд халқаро нормаларни модернизация қилиш, хусусан, ҳужжатларни электрон шаклда топшириш, электрон имзодан фойдаланиш, ноодатий товар белгиларини (товуш, голографик белгилар) товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш каби тартиблар жорий этилади.

Шунингдек, уйғунлаштирилган тартиб-қоидалар ва стандартлаштирилган ҳужжат шакллари бир неча давлатларда ва Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказишга интилаётган маҳаллий ва хорижий корхоналарнинг вақти ва маблағи тежалади.

Бундан ташқари, товар белгисидан фойдаланишга оид лицензия ҳамда ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни рўйхатдан ўтказишда максимал талабларнинг жорий этилиши натижасида ортиқча ҳужжатларни тақдим қилиш бартараф этилади. Бу орқали миллий ва хорижий товар белгисидан шартнома асосида фойдаланиш сони ошади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 987

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 718

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 027

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 506

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.