currencies image

12 886,90 UZS

53,03

usd

currencies image

14 625,34 UZS

100,30

eur

currencies image

160,87 UZS

1,16

ru



АсосийЯнгиликларТоварларни маркировкалашда янги тартиблар: муҳим 5 саволга жавоб

Товарларни маркировкалашда янги тартиблар: муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

27.05.2025

eye

95

Товарларни маркировкалашда янги тартиблар: муҳим 5 саволга жавоб

Ўзбекистонда рақамли маркировка жараёнлари янги босқичга чиқмоқда. Президент қарори билан (ПҚ-190-сон, 23.05.2025 й.) товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимида муҳим ўзгаришлар киритилди. Янги тартиблар тадбиркорлар учун қандай имконият ва мажбуриятларни тақдим этади? Қоидабузарликлар қандай жазоланади?

1. Маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш ва тўлов тартиби қандай ўзгарди?

Тадбиркорлар олган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддатни бекор қилинди. Шунингдек, фойдаланилмаган маркировка кодлари учун қилинган тўловлар янги маркировка кодларини сотиб олишда ҳисобга олинади.

Маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўловни амалга оширилади. Яъни, аввал кодни маҳсулотга қўясиз, кейингина тўлов қилиб, ишни расмийлаштирасиз.

Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодлари бепул берилади.

Маркировка бўйича тадбиркорарнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида 24 соат ишлайдиган “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади.

2. 2025 йил 1 июлдан қайси талаблар кучга киради?

2025 йил 1 июлдан импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистонга олиб кирилган дори воситаларини сотиш тўғридан-тўғри ёки расмий дилерлар орқали электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади.

Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади.

Инспекция рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлайди.

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар турини босқичма-босқич кенгайтириб боради.

Шунингдек мажбурий рақамли маркировкалаш тизими талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика ва тушунтириш чора-тадбирларини амалга оширади, огоҳлантириш тизимини қўллайди.

3. Қоидабузарлик ҳолатларида қандай чоралар кўрилади?

2025 йил 1 сентябрдан хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади.

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

4. Маркировкалаш бўйича солиқ текшируви қандай ишлайди?

2026 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органи ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади.

Бунинг учун текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди.

Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади.

Иккинчи марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда жарима қўлланади.

Жарима қўлланилган тадбиркорга бир йил қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни қопланмайди.

5. Фармацевтика соҳасида қандай лицензиялаш талаблари кучайтирилди?

2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолиятини ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларига қуйидаги қўшимча шартлар киритилади:

лицензия беришда фаолиятини бошлаш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги;

харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги;

солиқ текширувларида ҳужжатсиз (яъни контрафакт) ёки маркировка қилинмаган дори воситаларини сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки сотиш ҳолатлари аниқланса, солиқ органлари бу ҳақда лицензия берган органга маълумот беради. Шу асосда, дори воситалари билан шуғулланувчи субъектнинг лицензияси вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2025, 12:44
2 185

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.


30-апрел 2025, 05:02
1 850

Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди

Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.


9-май 2025, 09:48
1 189

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


7-май 2025, 10:21
1 129

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.