currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТоварни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан сотиш тартиби қандай?

Товарни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан сотиш тартиби қандай?

Ўзбекистон

calendar

15.04.2026

eye

341

Товарни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан сотиш тартиби қандай?

Глобаллашув ва рақамли технологиялар асрида олди-сотди муносабатлари анъанавий дўкон чегараларидан чиқиб, истеъмолчи учун максимал қулайлик яратиш босқичига ўтди.

Бугунги кунда товарни бевосита сотиб олувчи кўрсатган манзилга етказиб бериш шарти билан сотиш нафақат электрон тижоратнинг, балки йирик чакана савдо тармоқларининг ҳам асосий стратегик йўналишига айланди.

Ушбу муносабатларнинг ҳуқуқий табиати оддий олди-сотди шартномасидан фарқ қилиб, унда сотувчининг зиммасига товарни топшириш билан бирга, уни манзилга хавфсиз ва сифатли етказиб бериш мажбурияти ҳам юкланади.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида товарни етказиб бериш шарти билан сотиш тартиби алоҳида нормалар билан тартибга солинган бўлиб, унда шартноманинг бажарилиш муддати, товарни қабул қилиб олувчи шахснинг мақоми ва етказиб бериш харажатларини тақсимлаш каби муҳим жиҳатлар акс этган. Айниқса, товарни етказиб бериш пайтида унга шикаст етиши ёки нобуд бўлиши хавфи сотувчидан сотиб олувчига қайси лаҳзада ўтиши масаласи шартномавий муносабатларда марказий ўрин тутади.

Чакана олди-сотди шартномаси товарни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан тузилган ҳолларда сотувчи шартномада белгиланган муддатда товарни сотиб олувчи кўрсатган жойга, агар сотиб олувчи товарни етказиб бериш жойини кўрсатмаган бўлса, сотиб олувчи фуқаро истиқомат қиладиган ёки юридик шахс жойлашган манзилга етказиб бериши лозим.

Агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, товар сотиб олувчига, у бўлмаганда эса –– шартнома тузилганидан ёхуд товарни етказиб бериш расмийлаштирилганидан гувоҳлик берадиган квитанция ёки бошқа ҳужжатни тақдим қилган ҳар қандай шахсга топширилган пайтдан бошлаб чакана олди-сотди шартномаси сотувчи томонидан бажарилган ҳисобланади.

Чакана олди-сотди шартномасида товарни сотиб олувчига топшириш учун етказиб бериш вақти белгиланмаган ҳолларда товар сотиб олувчидан талаб тушганидан кейин оқилона муддатда етказиб берилиши лозим.

Бекжон Исмаилов,
Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
795

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
743

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
603

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.