currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларТрамполинчимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди

Трамполинчимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди

Ўзбекистон

calendar

15.03.2024

eye

67

Трамполинчимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди

Нидерландияда ўтказилган жаҳон кубогининг иккинчи босқичида Бобур Аҳмадалиев ва Екатерина Хилко мураббийлигидаги терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Дунёнинг 15 давлатидан маҳоратли спортчилар иштирок этган мусобақада терма жамоамиз аъзолари Миршоҳид Ҳасанбоев ва Яҳёбек Мўминов яккалик ва синхрон сакрашда имкониятларини намойиш этди. Мусобақанинг дастлабки кун саралаш беллашувлари спортчимиз Миршоҳид учун омадли келди. У финал баҳсининг яккалик дастурида 57.095 баллга эга бўлиб, кумуш медалга сазовор бўлди.  

Жаҳон кубогининг синхрон сакраш дастурида маҳоратини намойиш этган Миршоҳид Ҳасанбоев ва Яҳёбек Мўминов беллашувларни 7-ўринда якунлашга муваффақ бўлди.  
Айтиш лозим, жорий йил трамполин бўйича жаҳон кубогининг бешта босқичи ўтказилиши белгиланган. Дастлабки босқич Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган бўлса, вакилларимизга омад келтирган Нидерландияда поёнига етган жаҳон кубогининг иккинчи босқичидан бир ҳафта ўтиб жаҳон кубогининг учинчи босқичи Германияда старт олади. Қолган иккита босқич мусобақалари эса ёз ойида Швейцария ва Португалия давлатларида ташкил этилади.  

Жаҳон кубогида иштирок этган спортчиларимиз эртага Тошкентга қайтиб келади.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 218

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 371

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 123

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.