currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларТуғма танглай ва лаб кемтиги бўлган 43 нафар болада юқори технологик операциялар бажарилди

Туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган 43 нафар болада юқори технологик операциялар бажарилди

Ўзбекистон

calendar

29.04.2024

eye

122

Туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган 43 нафар болада юқори технологик операциялар бажарилди

Болалар миллий тиббиёт марказида «Табассум ҳадя этамиз» («Дарим улыбку») халқаро хайрия фонди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган акцияда россиялик ва америкалик машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев ҳам иштирок этди.

Марказда ўтган йилнинг декабрь ойида ҳам Ҳасан Баиев томонидан туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болалар тиббий кўриклардан ўтказилган эди.  

Бу галги ташриф доирасида шифокор ўзининг катта жамоаси билан биргаликда 100 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 43 нафар болада бепул юқори технологик операциялар бажарди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 40 йиллик тажрибага эга россиялик ва америкалик пластик жарроҳ турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами дея тан олинган машҳур шифокор 20 йилдан буён хайрия ишлари билан шуғулланиб келади. Ушбу давр мобайнида у 2000 нафарга яқин болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажарган.  

Марказда акция доирасида тадбир ташкил этилиб, бемор болаларни соғломлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Ҳасан Баиев «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Унинг жамоасига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди. 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 004

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 775

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 035

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 509

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.