currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларТўлов иловаларида пул ўтказмалари ва рўйхатдан ўтиш қоидалари ўзгарди

Тўлов иловаларида пул ўтказмалари ва рўйхатдан ўтиш қоидалари ўзгарди

Life Style

calendar

16.11.2026

eye

57

Тўлов иловаларида пул ўтказмалари ва рўйхатдан ўтиш қоидалари ўзгарди

16 ноябрдан Марказий банкнинг тўлов иловаларидан фойдаланиш хавфсизлигига оид янги талаблари кучга кирди.

P2P пул ўтказмалари бўйича

Эндиликда банклар ва тўлов ташкилотлари SMS кодсиз юбориш мумкин бўлган пул ўтказмаси миқдорини ўзлари белгилайди.

Белгиланган лимитдан юқори пул ўтказмалари SMS код ёки бошқа усул орқали тасдиқланади.

SMS кодсиз ўтказилган пуллар билан боғлиқ фирибгарлик учун банк ёки тўлов ташкилоти жавобгар бўлади.

Иловада рўйхатдан ўтиш бўйича

Рўйхатдан ўтишда юзни таниш орқали шахсни тасдиқлаш талаб этилади.

Телефон рақами яқин қариндош номида бўлса ҳам, қариндошлик тасдиқланганидан кейин иловада рўйхатдан ўтиш мумкин.

Паролни тиклаш ёки бошқа телефондан аккаунтга киришда ҳам юз орқали шахсни тасдиқлаш керак бўлади.

Банк картасини иловага бириктиришда эса энди SMS коднинг ўзи етарли, биометрик тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Бошқа телефондан кирилганда

Агар фойдаланувчи аккаунтига бошқа телефондан кирса ёки паролини тикласа, иловага бириктирилган карталар вақтинча нофаол ҳолатга ўтади. Уларни SMS код орқали қайта фаоллаштириш мумкин.

Шунингдек, телефонда зарарли дастур ёки масофадан бошқариш ҳолати аниқланса, банк мижозга SMS ва PUSH хабар орқали огоҳлантириш юборади.

Улашиш: