Ҳуқуқ
13.09.2024
1 494

Кўпинча кечки вақтларда баъзи бир шахсларнинг бақир-чақир қилишига, баланд овозда мусиқа қўйиб фуқароларнинг осойишталигини бузишига гувоҳ бўламиз. Хўш, фуқароларнинг ушбу ҳаракатлари ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими?
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига мувофиқ, тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача— фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузадиган ҳаракатларга эса, қуйидагилар киради:
- баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
- мусиқа чалиш;
- товуш сигналлари бериш;
- хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
- турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш;
- маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш.
Мазкур ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасида бунинг учун фуқароларгабазавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигачамиқдорда жарима, шунингдек худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдоринингиккидан бир қисми миқдорида, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Ушу ҳуқуқбузарликда жамоат тартиби қасд қилиш объекти ҳисобланади. Шу сабабли, фуқаролар жамоат жойларида жамоат тартибига, юриш-туриш қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак.
Дилмурод Маматмуротов,
"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази мутахассиси
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.