currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТунги вақтдаги ишнинг давомийлиги қай тартибда белгиланади?

Тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги қай тартибда белгиланади?

Содда талқин

calendar

21.02.2026

eye

641

Тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги қай тартибда белгиланади?

Меҳнат муносабатларида иш вақтининг ҳуқуқий тартибга солиниши ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда адолатли иш режимини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, тунги вақтда бажариладиган ишлар ходим организмига юқори даражада юклама бериши билан ажралиб туради. Шу боис, қонунчиликда тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги, унга жалб этиш шартлари ҳамда чекловлар алоҳида тартибда белгиланган.

Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади.

Агар ходим учун белгиланган ҳар кунги иш (смена) давомийлигининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги иш ҳафтасининг давомийлиги тегишли равишда қисқартирилган, кейинчалик ишлаб берилмаган ҳолда бир соатга қисқартирилади.

Агар жамоа шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ходимлар учун, шунингдек тунги вақтда ишлашга махсус қабул қилинган ходимлар учун тунги вақтдаги ишнинг (сменанинг) давомийлиги қисқартирилмайди.

Меҳнат шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, шунингдек олти кунлик иш ҳафтасидаги сменали ишларда тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги кундузги вақтдаги ишнинг давомийлиги билан тенглаштирилади. Мазкур ишлар рўйхати жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланиши мумкин.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 428

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 332

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


27-март 2026, 07:04
990

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
980

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.