currencies image

12 938,11 UZS

18,11

usd

currencies image

14 076,66 UZS

25,52

eur

currencies image

149,99 UZS

0,47

ru



АсосийЯнгиликларТурар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ҳуқуқ

calendar

13.03.2025

eye

136

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Биламизки, уй-жойга эга бўлмаган, вақтинча яшашга эҳтиёжи бўлган кишилар ижарага уй-жой олиб яшашади ва бу жаҳон тажрибасига кўра оддий ҳол саналади. Айниқса, катта шаҳарга келиб ишлаётган кишилар, талабалар бу муаммога дуч келишади. Кўпчилигимиз бу ҳолатни бошдан кечирганмиз. Аммо, қулай жой, нарх ва шароитга эга уй, квартирани топиш осон эмас. Баъзи ҳолларда ижара шартномаси тузилган пайтда ҳам унга риоя қилинмайди. Уй эгаси турли важлар билан хоҳлаган вақтда ижарачини уйдан чиқарвориши мумкин. Биз билишимиз керак бўлган қонунчилик нормаларида бу ҳақида нималар дейилган? Ўзига маъқул келган уй-жой ижарага олиш учун ва ундан фойдаланишда нималарга эътибор бериш керак?

Уй-жойни ижарага олиш ижара олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги келишувга асосан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин. Юридик шахс турар-жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши керак. Турар-жой арендаси шартномаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим.

Турар-жой арендаси шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

➖ турар-жойни арендага бериш тартиби ва унинг қиймати;

➖ турар-жой арендасининг муддатлари;

➖ турар-жойни арендага бериш шартлари ва аренда ҳақи миқдори, уни тўлаш муддатлари;

➖арендага берувчи арендага бераётган турар-жойнинг, муҳандислик қурилмаларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;

➖ шартнома муддати ўтиши билан турар-жойни арендага берувчига қайтариш тартиби;

➖ арендага берилган турар-жойга қараш, хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тарафларнинг мажбуриятлари;

➖ арендага берилган турар-жойни ижарага бериш ёки иккиламчи арендага бериш имкониятлари, шартлари ва тартиби;

➖ тарафларнинг жавобгарлиги.

Ижарага олувчи шунга эътибор бериши керакки, Уй-жой кодексининг 9-моддасига асосан олаётган уйи белгиланган санитария, ёнғин хавфсизлиги ва техника талабларига жавоб берадиган бўлиши керак. Агарда шартома тузилаётган вақтда уйнинг муҳандислик  қурилмалари ва конструциясидаги муаммолар аниқланса, уни таъмирлаш ижарага берувчининг зиммасида бўлади.Турар жой ишлаб чиқариш фаолияти учун берилмайди, аммо белгиланган тартибда фаолият олиб борадиган касаначилик учун берилишида тўсқинлик йўқ.

Турар жойни ижара ҳақи шартномада томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланади. Ижара ҳақи ўз вақтида тўланиши шарт. Ижара ҳақи нафақат пул, мулк эгасининг розилиги билан маҳсулот, хизматлар ёки ижарага олинаётган уй-жойни яхшилаш кўринишида бўлиши ҳам мумкин. Ижара ҳақи ўзаро келишув асосида йилига кўпи билан бир марта ўзгартириши мумкин (Фуқаролик кодексининг 544-моддаси).

Мол-мулкка ижарачининг таъсири бўлмаган ҳолда зарар етган, ҳолати ёмонлашган бўлса, бунда ижарачи ижара ҳақини камайтирилишини талаб қилишга ҳақли. Ёки бу ҳолат ижарачининг таъсирида юзага келса, унда ижара берувчи ижара ҳақини олдиндан олишга ёки кўпи икки муддат ҳақини одиндан тўлашини талаб қилишга ҳақли (Фуқаролик кодексининг 544-моддаси).

Мабодо айтайлик, ижарада яшаб турган уй ёки квартира сизга ёқиб қолди, ўзингиз учун шахсий уй-жой қараб юрибсиз. Бунда уй-жойни ўзингизни мулкингизга айлантиришингиз мумкин. Кодекснинг 89-моддаси асосан ижарага олувчи арендага берувчининг розилиги билан арендага берилган турар жойни тўлалигича ёки қисман сотиб олиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 566-моддаси кўра ижара шартномасида ижарага олинган мол-мулк ижара шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ёки тамом бўлмасдан олдин ижарага олувчи шартномада келишилган сотиб олиш баҳосининг ҳаммасини тўлаган тақдирда унинг мулкига айланиши назарда тутилиши мумкин дейилган. Агарда шартномада бу ҳақида келишув назарда тутилмаган бўлса, қўшимча келишув шарномаси тузиши, тўланган ижара ҳақларини ҳам уй қийматига қўшиши мумкинлиги кўрсатилган.

Кўпчилигимиз дуч келадиган ҳолатлардан бири бу ижарага олган уй-жойни ўзига мослаштириб ўзгартириш киритиш. Агарда ижарачи уй-жойни мулк эгаси билан келишган ҳолда таъмирласа, жиҳозласа, кенгайтирса, реконструкция қилса барча харажатларни қоплаб берилишини талаб қилишга ҳақли. Бунақа келишув бўлмасдан ўз ташаббуси билан бу ишларни амалга оширса, мулк эгаси буни харажатларини қоплаб бермайди (Уй-жой кодексининг 91-моддаси).

Аксарият ҳолларда уй-жойни ижара берувчи ва ижарачи ўртасида оғзаки келишув амалга оширилади. Лекин Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1591-моддасига кўра фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача, яъни 1 875 000 сўмдан 3 750 000 гача жарима солишга сабаб бўлади.

 

Фазлиддин Насруллаев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий
ахборот маркази ходими

Улашиш:

Бошқалар

24-феврал 2025, 07:44
1 150

Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

​​​​​​​Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.


5-март 2025, 11:31
815

Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб

Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.


1-март 2025, 04:18
748

Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.


15-феврал 2025, 08:58
727

Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.