currencies image

12 149,55 UZS

8,64

usd

currencies image

14 087,40 UZS

34,30

eur

currencies image

150,44 UZS

1,03

ru



АсосийЯнгиликларТурар жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай ?

Турар жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай ?

Ҳуқуқ

calendar

05.03.2025

eye

1 189

Турар жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26-февраль 2019-йилдаги 170-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, Муниципал ва идоравий уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ҳамда ўзи билан бирга яшаётган вояга етган оила аъзоларининг, ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг розилиги билан ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда турар жойни иккиламчи ижарага беришга ҳақлидир. Ижарага олувчи ўзи эгаллаб турган турар жойнинг бир қисмини, вақтинча кўчиб кетаётганда эса — барчасини (унинг фойдаланиш ҳуқуқи сақланадиган бутун давр учун) иккиламчи ижарага топшириши мумкин, бунда ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчи ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолади.

Ижарага олувчининг турар жойида иккиламчи ижарага бериш шартномаси асосида яшаётган шахслар ушбу турар жойга нисбатан мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар.

Турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати турар жойни ижарага бериш шартномасининг муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Турар жойни ижарага бериш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда у билан бир вақтда турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳам бекор бўлади.

Янги муддатга шартнома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги қоида турар жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Муниципал ва идоравий уй-жой фондидаги уйларда турар жойни иккиламчи ижарага бериш қоидалари қонунчилик билан белгилаб қўйилади.

Улашиш:

Бошқалар

17-сентябр 2025, 07:24
685

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
668

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


16-сентябр 2025, 08:06
616

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?

Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.


3-октябр 2025, 07:18
599

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.