currencies image

12 874,86 UZS

18,11

usd

currencies image

13 525,04 UZS

16,45

eur

currencies image

123,06 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларТуризм фаолиятини лицензиялашни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича 10 та саволга 10 та жавоб

Туризм фаолиятини лицензиялашни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича 10 та саволга 10 та жавоб

Ҳуқуқ

calendar

16.12.2024

eye

54

Туризм фаолиятини лицензиялашни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича 10 та саволга 10 та жавоб

1. Туризм фаолиятини амалга ошириш учун талабгорга қандай лицензия берилади?

 

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун талабгорга ушбу йўналишдаги фаолиятига қараб қуйидаги 3 та турдаги лицензиялар берилади:

а) ички туризм фаолияти (Ўзбекистон Республикаси ичкарисида туристик фаолиятни амалга ошириш);

б) чиқиш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туристик фаолиятни (шу жумладан, тиббий ва таълим туризмини) амалга ошириш);

в) кириш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасига чет эл фуқароларини жалб этишга оид туристик фаолиятни амалга ошириш).

 

2. Туризм фаолиятини амалга ошириш учун қандай шахслар лицензия беришни сўраб мурожаат қила оладилар?

 

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахслар лицензия беришни сўраб мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

3. Туризм фаолиятини амалга ошириш учун қайси давлат ташкилотига мурожаат қилиш лозим?

 

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун талабгор Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармаларига мурожаат қилиши зарур.

 

4. Туроператорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахс лицензияловчи органга қандай ҳужжатларни тақдим этади?

 

Туроператорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш);

б) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши тўғрисидаги маълумотлар;

в) юридик шахс штатида «туризм» йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал маълумотга ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

г) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;

д) раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, тугилган йили, паспорт маълумотлари, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари кўрсатилган маълумотлар.

 

5. Турагентлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар лицензияловчи органга қандай ҳужжатларни тақдим этади?

 

а) ариза;

юридик шахслар учун:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери, фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш);

жисмоний шахслар учун:

фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойи, яшаш жойи, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш);

б) мижозга лицензиатнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар;

 

в) лицензияловчи орган «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинганлигини ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олади.

 

6. Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензияловчи орган томонидан ариза кўриб чиқилиши учун ҳақ тўланадими?

 

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензияловчи орган томонидан ариза кўриб чиқилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.

 

7. Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланадими?

 

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори қуйидагича белгиланган:

«ички туризм» йўналиши бўйича туризм фаолияти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари;

«чиқиш туризми» ёки «кириш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолияти ёхуд биттадан ортиқ йўналиш тури бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари

 

8. Туризм фаолиятини амалга ошириш учун қандай талаб ва шартлар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади?

 

Туроператорлар фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги талаб ва шартлар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади:

юридик шахс штатида «туризм» йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлмаслиги;

юридик шахс ходимлари (гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар) уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака сертификатини олмаслиги;

туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжуд эмаслиги;

хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси томонидан берилган белгиланган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжуд эмаслиги;

хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги;

фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга оширмаслик;

мижозлар ва чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматларини кўрсатиш.

Турагентлар фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги талаб ва шартлар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади:

туризм фаолиятининг «чиқиш туризми» йўналишидаги фаолиятни фақат юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга оширмаслик;

«чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинмаслиги;

туроператор билан шартнома тузилгандан сўнг туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилмаслик.

 

9. Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензияловчи орган томонидан ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?

 

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензияловчи орган томонидан ариза 3 кунда кўриб чиқилади.

 

10. Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг амал қилиш муддати қанчани ташкил қилади?

 

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.

 

 

Т.Азимов,
ТДЮУ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 396

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


19-ноябр 2024, 12:35
2 086

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


18-ноябр 2024, 05:34
2 023

Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.


4-декабр 2024, 10:53
2 018

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.