Ўзбекистон
07.02.2023
1 431

6 февраль куни Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзилалар 5021 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар бермоқда AFP ахборот агентлиги икки давлат расмийларига таяниб.
Туркияда сўнгги маълумотларга кўра, 3 432 киши ҳалок бўлган, 21 103 киши жароҳатланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қурбонлар сони 20 минг кишига етиши мумкинлигидан хавотирда.
Кеча тунда Туркиянинг Газиантеп шаҳрида зилзила юз берди, силкинишлар Сурияда ҳам сезилди. Шундан сўнг Туркияда кун давомида яна бир неча марта зилзила содир бўлди.
Зилзила оқибатларини бартараф этишда бир қанча давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан юборилган ФВВ қутқарувчилари ҳам иштирок этмоқда. Улар 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилувчи Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлаган.
Бироз аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги, тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолганини маълум қилган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.