Ўзбекистон
16.04.2026
213

2026 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази биносида фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги қонунчиликни ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Туркманистон Адолат вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Марказнинг масъул ходимлари томонидан меҳмонларга Марказ фаолияти, унинг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқий ахборотни аҳолига етказишнинг самарали механизмлари, замонавий ахборот технологияларига асосланган платформалар ҳамда ҳуқуқий тарғибот йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида тақдимот қилинди.

Шунингдек, делегация аъзоларига Қонунчилик маълумотлари миллий базаси - Lex.uz тизимининг имкониятлари ва афзалликлари, хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш, соҳалар кесимида излаш, онлайн таржима, “Универсал қидирув”, “Кенгайтирилган қидирув”, ҳужжатга таклиф юбориш, ҳужжат элементидан ҳавола олиш каби функциялар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Бундан ташқари, учрашув давомида “LexAI” платформаси доирасида ишга туширилган, қонунчиликнинг турли соҳалари бўйича 24/7 режимида сунъий интеллект асосида тезкор жавоб берувчи “ai.lex.uz” чат-боти ҳақида умумий маълумот, хусусан, мазкур чат-ботни яратиш бўйича амалга оширилган ишлар, синов жараёнлари, ундан фойдаланиш тартиби, фойдаланувчилар учун яратилган қулайликлар ҳамда функционал имкониятлари юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
Мазкур тақдимот меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва улар соҳага жорий этилган замонавий янгиликлар ҳамда технологик ечимларни юқори баҳолади.

Тақдимот сўнггида томонлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, делегация аъзолари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.