currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликлар"Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат" дастури

"Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат" дастури

Ўзбекистон

calendar

12.03.2024

eye

252

"Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат" дастури

Саудия Aрабистонидан муносабат: Ўзбекистонда "Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат" дастури амалга оширилади.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистонда кўплаб тарихий, маданий ва гўзал қадамжолар мавжуд. У ерларда зарур шароитлар яратиш лозим, шунда сайёҳларни янада кўпроқ ва йил давомида жалб қилиш мумкин. Шу мақсадда мамлакат раҳбариятининг топшириғи билан сайёҳлик имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Унга кўра, сайёҳлик салоҳияти юқори бўлган 12 та вилоят ва шаҳарларда сайёҳлик марказларини ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу марказларда ресторан, кафе, соғлиқни сақлаш хизматлари ва 24 соатлик сузиш ҳавзалари барпо этилади.

"Зомин","Чимён" ва "Aмирсой" каби курорт ҳудудлари ва кўнгилочар мажмуаларда жаҳон брендлари, миллий ипак матолар ва ёдгорлик дўконлари, заргарлик буюмлари харид марказлари очилади, — дейилади мақолада. — Шунинг учун туристик марказлардаги тадбиркорлар учун ер ва мол-мулк солиғини белгиланган миқдордан 2027 йил 1 январгача 90 фоизга камайтириш, заргарлик ва олтин буюмлар ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларини божхона тўловларидан 2026 йил 1 мартгача озод қилиш таклиф қилинмоқда".

Саудия нашри, шунингдек, 2024 йилдан бошлаб "Ўзбекистонга саёҳатнинг яна бир куни" дастури амалга оширилишини хабар қилган. Ушбу дастур доирасида ҳудудлар ўртасида сайёҳлик обектларни боғлайдиган "Республика туризм ҳалқалари" ҳамда вилоятлар ва шаҳарлар ўртасида "Ҳудудий туризм ҳалқалари" яратилади.

Бундан ташқари, "Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат" дастурини амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Баҳор ва кузда экологик, экстремал, тиббий ва соғломлаштириш тадбирлари, ёзда сув омборлари ва курортлар, қишда экстремал туризм ва чанғи зоналари тарғиб қилинади. Шунингдек, ушбу сайёҳлик мавсумларини очиш учун фестиваллар ташкил этилади", — дея қайд этган "Набд ал-Ҳадатҳ".

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 238

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 413

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 127

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 355

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.