Ўзбекистон
16.09.2023
1 259

Суд тизимида лавозимдан озод этиш ҳамда бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан: Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев — Андижон вилоят судининг раиси лавозимидан; Лукмон Мухтарович Кадиров — Бухоро вилоят судининг раиси лавозимидан; Ўткиржон Буранович Джумаев — Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан; Баҳодир Хусаинович Полванов — Хоразм вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилган. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан: Фарходжон Боқижонович Ғаниев — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган; Акрам Гайратович Шукуров — судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган. Шунингдек: Учқун Холбоевич Рўзиев — судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган); Акром Жўрақулович Утаев — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган); Шуҳрат Маратович Камолов — судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган); Фаррух Сойибжонович Абдураимов — судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят суди судьяси лавозимида ишлаган) тайинланган.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.