currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларУчар таксилар ва янги ҳуқуқий муаммолар

Учар таксилар ва янги ҳуқуқий муаммолар

Life Style

calendar

23.05.2026

eye

17

Учар таксилар ва янги ҳуқуқий муаммолар

Дубайда аэропортлар ва бизнес марказлари ўртасида ҳаво такси хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Хитой, Япония каби давлатларда учар автомобиллар устида синовлар ўтказилмоқда, катта лойиҳалар бошлаб юборилган – фантастик фильмлардаги учар автомобиллар бугунги кунда реал технологияга айланмоқда.

Бир муддат аввал маҳаллий ОАВда “Air Tashkent” авиакомпанияси АҚШнинг Samson Sky компанияси билан ҳамкорликда Switchblade русумидаги 300 та учар таксини 2028–2030 йилларда мамлакатга олиб келишни режалаштиргани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Учар таксилар бензин, электр ва қуёш энергиясида ишлайдиган турларга бўлинади (ўзимизнинг уддабуронлар уни метан газга ҳам мослаб олишса, ажабланмаймиз). Бу транспорт воситаларининг тезкорлиги билан бирга экологик самарадорлигини ҳам оширади.

◾️Вақт тежаш: узоқ масофаларни қисқа вақтда босиб ўтиш имкони.

◾️ Тирбандликни камайтириш: шаҳар йўлларидаги юкни енгиллаштириш.

◾️ Экологик самара: чиқиндиларни камайтириш ва энергия манбаларини диверсификация қилиш.

◾️Автопилот ва навигация тизимлари хавфсизликни оширишга хизмат қилади.

Бироқ масаланинг ҳуқуқий томони анча мураккаб. Учар автомобилларнинг мақоми ҳали аниқ эмас: улар автомобиль ҳисобланадими ёки ҳаво кемаси? Агар ҳаво транспорти сифатида тан олинса, фуқаро авиацияси қоидалари қўлланилиши лозим бўладими?

◾️Лицензия масаласи: оддий ҳайдовчилик гувоҳномаси етарлими ёки учувчилик лицензияси талаб этиладими?

◾️Ҳаво йўлаклари: паст баландликдаги ҳаракатни тартибга солиш учун махсус тизимлар UTM ёки U-space зарур бўлади.

◾️Хавфсизлик ва жавобгарлик: авария ҳолатларида ким жавобгар бўлиши масаласи ҳал қилиниши лозим.

Кўплаб давлатлар учар таксиларни аввал махсус ҳуқуқий режимларда синовдан ўтказмоқда. Бу усул янги технологияларни аҳоли хавфсизлигига зарар етказмаган ҳолда амалиётга татбиқ этиш имконини беради.

Учар таксилар нафақат транспорт соҳасидаги технологик янгилик, балки ҳуқуқ тизими учун ҳам янги чақириқдир. Келажакда улар оммалашиши мумкин, аммо бунинг учун техник инфратузилма билан бирга мукаммал ҳуқуқий база шакллантирилиши талаб этилади

Ш.Маҳмуд,
журналист

 

Улашиш:

Бошқалар