Ҳуқуқ
30.06.2025
56
Рақамли технологиялар ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кириб келмоқда деган тушунча эскирди. Сабаби биз аллақачон рақамли замонда яшаяпмиз. У ҳаётимизни, яшаш тарзимизни, ёинки бутун туруш-турмушимизни эгаллаб бўлди. Бу эса тобора узоғимизни яқин, оғиримизни енгил ва энг муҳими вақт аталмиш неъматнинг тежалишига олиб келмоқда. Тиббиёт дейсизми, таълимми, санъатми ёки бошқа соҳалар. Буларнинг ҳаммасида рақамли технологияларнинг ўз ўрни бор. Ҳатто юридик соҳада ҳам.
Ҳуқуқий хизматлар соҳасида жорий қилинаётган замонавий технологиялар оддий фуқаролар учун айни муддао. Биргина фуқаролар ва тадбиркорларга ҳуқуқий ҳужжатларни мустақил равишда тайёрлаш имкониятини тақдим этувчи инновацион ечимлардан бири – Юрхизмат.уз платформаси сўзимиз исботи. Демак мазкур мақолада шу ҳақда гаплашамиз.
Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – «Легал Теч» электрон ахборот тизими — Президентимизнинг 2020 йил 5-октабрдаги «Рақамли Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан жорий этилган. Ахборот тизими «Юрхизмат.уз» доменида 2021 йил 1 апрелдан тест режимида ишга туширилган.
«Легал Теч» электрон ахборот тизими (юрхизмат.уз) кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган хорижий давлатларнинг ушбу соҳадаги ижобий тажрибасига кўра, фойдаланувчилар томонидан юристлар (адвокатлар) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш учун «Легал Теч» электрон ахборот тизимлари кенг фойдаланиб келинмоқда.
Энди тасаввур қилинг, кичик бир ҳужжат тайёрлаш учун минг бир оворагарчилик билан адвокат топпиш, унинг сизга хизмат коʼрсатиш вақтини кутиш, етмаганига шу арзимас иш эвазига “отнинг калласидек” ҳақ тоʼлаш қайдаю бу ишни қоʼлингиздаги исталган гаджет орқали бир неча сонияда мутлақо бепул амалга ошириш қайда. Юрхизмат.уз сизга шундай имкониятни тақдим эта олади.
Платформа фойдаланувчиларга қуйидаги турдаги ҳуқуқий ҳужжатларни онлайн тарзда тайёрлаш имконини беради:
► судга оид ҳужжатлар;
► шартномалар, келишув, битимлар, ишончномалар;
► корпоратив ҳужжатлар;
► шахсий таркибга оид ҳужжатлар;
► ариза, илтимосномалар намуналари;
► нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар.
Фойдаланувчилар керакли ҳужжатни танлаб, махсус шаклларни тўлдириш орқали ҳужжатни тайёрлашлари ва уни электрон ёки босма шаклда юклаб олишлари мумкин.
Биргина мисол, дейлик бизга муаллифлик ҳақини олиш учун ариза керак. Бунинг учун Юрхизмат.уз сайтига кириб «Ҳужжатлар» панелини очасиз. У ердан аввал аризалар, сўнг жисмоний шахслар учун аризалар бўлимини танлайсиз. Платформа сизга бир қанча мазмундаги ариза намуналарини таклиф қилади. Улар орасидан бизга керакли – муаллифлик ҳақини олиш учун ариза намунасини танлаймиз ва сўралган маълумотларни киритиб, тайёр аризани юклаб оламиз.
Юрхизмат.уз тизимининг ишга туширилиши нафақат фойдаланувчилар, балки давлат органлари учун ҳам катта қулайлик яратади. Илгари Ўзбекистонда ҳуқуқий ҳужжатларнинг бепул ва очиқ базаси бўлмаган, бу эса ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида ортиқча вақт ва ресурс сарфлаган. Эндиликда интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлган ҳар бир шахс ушбу тизим орқали ҳужжатларни тўғридан-тўғри ва мустақил равишда расмийлаштириши мумкин.
Гувоҳи бўлганингиздек платформанинг қуйидаги афзалликлари бор:
— вақт ва маблағни тежаш: юрхизмат.уз орқали фойдаланувчилар ҳуқуқий ҳужжатларни юрист ёки адвокатларнинг ёрдамисиз, мустақил равишда тайёрлашлари мумкин, бу эса вақт ва маблағни сезиларли даражада тежайди;
— қулайлик ва фойдаланиш осонлиги: платформанинг интерфейси ва аниқ йўриқномалари фойдаланувчиларга ҳужжатларни тез ва хатосиз тўлдириш имконини беради;
— ҳуқуқий саводхонликни ошириш: платформа орқали фойдаланувчилар турли ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиб, уларнинг тузилиши ва мазмунини тушунишлари мумкин, бу эса умумий ҳуқуқий саводхонликни оширишга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур платформа Президентимизнинг халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилсин деган пурмаʼно ибораларининг ҳаётдаги ёрқин акси.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.