currencies image

12 875,06 UZS

13,23

usd

currencies image

13 406,80 UZS

90,40

eur

currencies image

124,75 UZS

0,72

ru



АсосийЯнгиликларЎғлим таътил вақтида ишлаши мумкинми?

Ўғлим таътил вақтида ишлаши мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

20.12.2024

eye

48

Ўғлим таътил вақтида ишлаши мумкинми?

– Қўшним йўналишли такси (маршрутка) ҳайдовчиси. Ҳозир 14 ёшли ўғлим ёзги таътилда бўлганлиги учун уни ўзига ёрдамчи қилиб олмоқчи.  Агар ўғлим ҳар куни кун давомида кондукторлик қилса, ойлик иш ҳақи тўлашини айтди. Вояга етмаган ўғлим таътил вақтида ишлаши мумкинми? Унинг кондукторлик қилишига қонунчиликда тўсиқ йўқми?

– 2010 йил 21 январда Адлия вазирлигида 2071-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низом талабларига кўра, ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўзларининг вояга етмаган болалари меҳнатидан фойдаланишда боланинг соғлиғи ҳолати ва касалланишининг олдини олишга жавобгардир.

Шунингдек, Вояга етмаганлар меҳнатидан ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариш, хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган, хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги, оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган), ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган, белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ушбу қонунчиликни бузиш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга, шунингдек жиноий жавобгарликка тортилишга ҳам сабаб бўлади.

         Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,

         Қорақалпоғистон Республикаси

         Адлия вазирлигининг ҳуқуқий

ахборот бўйича бош маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 448

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


14-декабр 2024, 07:32
2 209

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 061

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


22-ноябр 2024, 07:33
1 490

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қандай ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор?

Ўзини ўзи банд қилиш фаолиятидан олинган барча даромадлар жисмоний шахслар даромад солиғига тортилмайди.