Ҳуқуқ
06.05.2024
3 530
2024 йилда ипотека кредити ажратиш, аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид Президент Фармони қабул қилинди. Унга кўра жорий йилда Республикада жами 100 мингта кўп квартирали уй-жой қурилади, шундан 16 мингтаси Тошкентда. Шунингдек, Фармон билан ипотека кредити ва субсидия ажратишга оид бир қатор янгиликлар киритилди.
1. Уй-жой шароитини яхшилаш эҳтиёжи борлар учун ипотека кредит беришнинг янги тизими яратилди
Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилаш эҳтиёжи борларга 2024 йил 1 июндан «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида 120 миллион сўмгача 20 йил муддатга ипотека кредити берилади.
Кредит фоизи эса Марказий банкнинг асосий ставкасидан (ҳозирда 14 фоиз) 4 фоиз юқори, яъни 18 фоиз бўлади
Бу маблағдан аҳоли «участка» қуриш, мавжуд уйни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ишлатиши мумкин.
Мазкур кредит учун субсидия ҳам берилади:
– кредит бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида, масалан 100 млн кредит олинса, 15 млн сўм;
– фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йилида 12 фоиздан ошган қисмига, яъни 18 фоизнинг 6 фоизига.
Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган оилаларнинг рўйхати «Онлайн маҳалла» платформасида юритилади.
2. Уй-жой учун субсидия миқдори ва кредит фоизини қоплаб бериш ставкаси камайтирилди
Уй-жойга субсидия олиш учун аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади.
Эндиликда дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади, илгари 32 млн сўм эди.
Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади. Масалан асосий ставка 14 фоиз бўлса, кредит фоизи 18 бўлса, 4 фоиз қоплаб берилади.
Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинди.
Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн.ни ташкил қилади. Илгари мазкур миқдор тегишлича 327 млн ва 416 млн эди.
Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин. Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди, яъни фоизи қимматроқ бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.