Ўзбекистон
23.08.2023
1 518

Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, тезкор тадбирда ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган декан, банк мутахассиси ва университет мансабдори қўлга олинган.
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳридаги банклардан бирининг мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида, унинг ўғлини Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Унинг пулларни институтда декан бўлиб ишловчи шахсга бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилади ва у ҳам пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушади.
Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳридаги хусусий университет директорининг ўринбосари фуқаронинг Қирғиз Республикаси Ўш давлат педагогика университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи, 1998 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Урганч давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.
Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Жиззахда ҳокимлик мансабдори $200 минг пора олишда гумонланиб ушланди
Қурилиш фирмаси раҳбари фуқарога ҳокимликда ишловчи мансабдор таниши ёрдамида, ёпиқ шаклда ўтказиладиган тендер орқали 200 гектар ер олиб беришни ваъда қилган.
Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда абитуриентларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар пора билан қўлга тушди
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган проректор 3 000 АҚШ доллари билан ушланди
Прокуратура Департаментининг маълум қилишича, “Ажиниёз” номидаги Нукус давлат педагогика институти проректори фуқарони ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Кадастрлар палатаси ходими $15 минг пора билан қўлга тушди
У фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига шунча пул талаб қилган.