currencies image

12 913,19 UZS

4,00

usd

currencies image

13 908,80 UZS

26,67

eur

currencies image

154,17 UZS

0,87

ru



АсосийЯнгиликларЎқитувчиларга Директор жамғармасидан устама тўлаш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Ўқитувчиларга Директор жамғармасидан устама тўлаш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

09.09.2024

eye

2 103

Ўқитувчиларга Директор жамғармасидан устама тўлаш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Мактаб ўқитувчилари, кутубхоначилар, психологларга Директор жамғармасидан ҳар ойлик устама белиганади. Устама миқдори баҳолаш мезонлари асосида аниқланади.

 

1. Директор жамғармасининг асосий вазифаси нима?

Ҳар бир мактабда ходимларни рағбатлантириш учун Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси ташкил қилинган

Жамғарманинг асосий вазифалари:

мактабларнинг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш;

мактаб ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш;

тежалган маблағлар мавжуд бўлганда, ушбу маблағлар ҳисобидан ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштириш.

2. Жамғармадан устама тўлашни ким ҳал қилади?

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш учун махсус ишчи гуруҳлар тузилади.

Бунда Макатабгача ва мактаб таълими бошқармалари ва бўлимларининг ишчи гуруҳнинг фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашишга йўл қўйилмайди.

3. Ишчи гуруҳга кимлар киритилади?

Ишчи гуруҳ умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори асосида, директорнинг буйруғи билан камида етти кишидан иборат тоқ сонда қуйидаги таркибда тасдиқланади:

Ишчи гуруҳи раҳбари директор;

Ишчи гуруҳ аъзолари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, педагоглар орасидан ҳамда кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллар.

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ишчи гуруҳнинг масъул котиби ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ таркибидаги педагоглар, кузатув кенгаши ва ота-оналар вакиллари ҳар йили ўзгартириб борилиши шарт.

4. Устама барча ўқитувчиларга тўланадими?

Йўқ, ҳар ойлик устама жами педагог ходимлар сонининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.

Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 июлгача ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилайди.

Ишчи гуруҳнинг устама ҳақ белгилаш бўйича мажлислари бир йилда камида бир марта ҳамда заруратга кўра ўтказилади.

5. Устама миқдори қанча?

Устама ҳақ олишга даъвогар педагог, психолог ва кутубхона ходимлари масъул котибга ариза беради.

Ҳар ойлик устамалар 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 70 балл тўпласа 10 фоиз;

71 75-балл тўпласа — 15 фоиз;

76 80 балл тўпласа 20 фоиз;

81 85 балл тўпласа 25 фоиз;

86 90 балл тўпласа 30 фоиз;

91 95 балл тўпласа 35 фоиз;

96 100 балл тўпласа 40 фоиз.

Ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Кутубхона ходимларига тўпланган баллари бўйича қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 75 балл тўпласа 10 фоиз;

76 85-балл тўпласа 15 фоиз;

86 100 балл тўпласа 20 фоиз;

Психолог ходимларига тўпланган баллари бўйича қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 75 балл тўпласа 10 фоиз;

76 85-балл тўпласа 15 фоиз;

86 100 балл тўпласа 20 фоиз;

Педагоглар олий ёки ўрта махсус маълумотга эгалигидан қатъий назар, баҳолаш мезонлари асосида ҳар ойлик устама белгиланади.

Баҳолаш мезонлари билан бу ерда танишиш мумкин.

Улашиш: