currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЎқитувчиларни аттестациядан ўтказиш ҳақида муҳим 5 қоида

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш ҳақида муҳим 5 қоида

Ҳуқуқ

calendar

13.04.2024

eye

657

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш ҳақида муҳим 5 қоида© Фото: hudud24.uz / habikatura

Аттестация жараёнида ўқитувчилар турли адабиётлардан фойдаланиши тақиқланган бўлиб, тартибни бузиш аттестациядан четлаштиришга сабаб бўлади.

1. Аттестация икки босқичда ўтказилади

Аттестация 2 босқичда ўтказилади ҳамда иккита босқич бўйича умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

Боғча, мактаб педагоглари биринчи босқичда – мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорат баҳоланади.

Биринчи босқичда 40 та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.

Иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («case study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

2. Хорижий тил бўйича сертификати бор ўқитувчиларга максимал балл берилади

Камида С1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.

3. Айрим ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари учун аттестация амалий тарзда ташкил қилинади

Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари қуйидаги шаклларда ўтказилади:

маданият ва санъатга (тасвирий ва амалий санъат, дизайн, мусиқа, театр, цирк ва хореографияга) ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагоглари учун – ижодий синовлар шаклида;

жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотларининг педагоглари учун – назарий (оғзаки, ёзма) синовлар шаклида;

таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун — назарий (оғзаки, ёзма) ва амалий синовлар шаклида ўтказилади;

чет тили фани ўқитувчилари учун тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга қаратилган ижодий синовлар шаклида ўтказилади.

4. Аттестация вақтида «шпаргалка»дан фойдаланиш тақиқланади

Педагоглар қуйидаги ҳолларда аттестациядан четлаштирилади:

синов ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;

синов ўтказилаётган вақтда бошқа иштирокчилар билан мулоқот қилса;

саволларни кўчириб олишга ҳамда синов материалларини аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилса;

синов материалларини бошқа талабгорларга берса, синовни ўтказиш жараёнига халақит қилса;

синов жараёнига бошқа талабгорнинг ўрнига кирганлиги аниқланса;

синовлар учун ажратилган вақт тугагандан сўнг синов материалларини топширишдан бош тортса;

синовлар жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

5. Аттестация натижаларига кўра ўқитувчиларга малака тоифаси ва лавозим берилади

Иккита босқич натижаларига кўра педагогларга қуйидаги тоифа ва лавозимлар берилади:

а) олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагоглар:

80 балл ва ундан юқори тўпласа – аттестациядан ўтиб, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланади;

80 баллдан кам тўпласа – аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига) туширилади;

б) биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагоглар:

80 балл ва ундан юқори тўпласа – аттестациядан ўтиб, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилади;

70 баллдан 79 баллгача тўпласа – аттестациядан ўтиб, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланади;

70 баллдан кам тўпласа – аттестациядан ўтмайди, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилади;

в) иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

70 балл ва ундан юқори тўпласа – аттестациядан ўтиб, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилади;

60 баллдан 69 баллгача тўпласа – аттестациядан ўтиб, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланади;

60 баллдан кам тўпласа — аттестациядан ўтмайди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилади;

г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагоглар:

60 балл ва ундан юқори тўпласа – аттестациядан ўтиб, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилади;

55 баллдан 59 баллгача тўпласа – аттестациядан ўтиб, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланади;

55 баллдан кам тўпласа – аттестациядан ўтмайди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 078

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 093

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 087

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 535

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.